24 Январ 2023 йил 753

Тошкент шаҳар ИИББда 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти, бош бошқарма ва унинг тизимлари шахсий таркиби, ички ишлар органлари фахрийлари иштирок этди. Тантанали тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижроси билан бошланди. Шунданг сўнг, бенуқсон хизматлари учун бир қатор ходимларни тақдирлаш тўғрисидаги буйруқ ўқиб эшиттирилди. Шу кунларда кечаю кундуз навбатчилик қилиб, оғир об-ҳаво шароити туфайли юзага келган қийинчиликларни халқ билан елкама-елка енгиб ўтишга кўмаклашаётган ходимларнинг мукофотларга муносиблиги ўз исботини топди. Ҳеч кимга сир эмаски, билим тажриба билан бирга мустаҳкамланади ва ички ишлар органлари фахрийларида айнан шу нарса бордир. Иштирокчилар архив материалларидан фойдаланган ҳолда тасвирга олинган, Олмазор тумани ИИО ФМБда узоқ йиллар профилактика инспектори лавозимида ишлаган Шукурали Aсқаровнинг хизмати ҳақида видео томоша қилдилар. Мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан татбиқ этишдаги катта хизматлари учун истеъфодаги майор Шукурали Асқаров Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар вазирлигининг Фахрий ходими” кўкрак нишони билан мукофотланди.
Тадбир якунида, Бош бошқарманинг “Ниҳол” гуруҳи йиғилганларга концерт дастурини намойиш этди.

Барча янгиликлар

Text to speech