31 Октябр 2022 йил 1975

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бармоқ излари орқали ўғриликда гумонланувчининг шахсини аниқлади

13 сентябрь куни Шайхонтоҳур тумани ички ишлар органларига Ахрор Т. мурожаат қилиб, “Hyundai” автомобилидан 1.800.000 сўмлик уяли телефон ва 550.000 сўм пули ўғирланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, номаълум шахс унинг автомобилига йўловчи сифатида ўтирган. Ҳайдовчи дўкон олдида харид учун тўхтаган вақтда ғаразгўй бундан фойдаланган.
Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб борди. Жиноят содир бўлган жой ўрганилиб, автомошина ўнг олди эшик ташқари томонидан ва пластик картадан қўл бармоқ излари олинди. Машаққатли иш жараёнида аниқланган ашёлар атрофлича ўрганилди. Жиноят содир этган шахснинг ҳодиса жойида қолдирган бармоқ излари маълумотлар базаси орқали текширилди ҳамда гумонланувчининг шахси аниқланди. Гумонланувчи шахс 36 ёшли Хусниддин К. бўлиб чиқди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech