2 Сентябр 2022 йил 1792

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда тизимлари раҳбарияти ва шахсий таркиби, ички ишлар органлари фахрийлари, шунингдек, хизмат бурчларини адо этиш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг яқин қариндошлари иштирок этдилар.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Aзиз Ташпулатов йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг, Бош бошқарма бошлиғи барча йиғилганларни байрам билан табриклаб, кейинги йилларда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида, ички ишлар органлари тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида изчил ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш давомида бир қатор ходимлар аъло даражадаги хизматлари учун мукофотлар билан тақдирланди, шунингдек айрим ходимларга навбатдаги унвонлар топширилди.
Тадбирда ички ишлар органлари фахрийлари ҳамда хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига ҳам эсдалик совғалари топширилди.
Йиғилиш якунида, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тадбир иштирокчилари учун тайёрланган махсус концерт дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech