12 Май 2025 йил 834

Байрам муносиб кутиб олинди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан бутун юртимизда давом этаётган байрам тантаналари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ҳам бўлиб ўтди. Байрам муносабати билан ташкиллаштирилган тадбирда соҳада намунали хизмат қилиб келаётган ходимлар, фахрийлар, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Тадбир бошида пойтахт ҳудудида тинчлик-осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда хизмат вазифаларини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг қаҳрамонликлари ёдга олиниб, ИИББ ҳовлисида ўрнатилган монумент пойига гулчамбарлар қўйилди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Бош бошқарма бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев томонидан Ички ишлар вазирининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Сўнгра даврага сидқидилдан хизмат қилиб, нафақада қарилик гаштини сураётган, шу билан бирга ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, ўз тажриба ва касбий маҳоратлари ҳамда малакаларини ўргатишга вақт топаётган фахрийлар таклиф этилди. Уларга ИИВ ҳамда ИИББнинг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, хизмат бурчини бажаришда жонларини фидо қилган ходимларнинг оила аъзоларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Бош бошқарма негизида тузилган “Ниҳол” жамоаси тарихимизнинг оғир ва машаққатли даврида халқимизнинг матонати, жасорати ҳақида ҳикоя қилувчи спектакль кўринишларини намойиш қилишди. Хонанда ва созандалар томонидан куйланган Ватан, садоқат, меҳр-муҳаббатни тараннум этган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади.

Барча янгиликлар

Text to speech