Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, ҳамкасблар, муҳтарам фахрийлар!
Сизларни юртимизда, дунё халқлари орасида меҳр-мурувват, хайру саховат, ҳамжиҳатлик ва шукроналик каби фазилатларни мустаҳкамлаб келаётган Қурбон ҳайити билан муборакбод этаман. Мазкур байрам асрлар оша турли халқларни бирлаштириб келаётган маънавий куч бўлиб, инсон қадрини юксалтириш, унинг шаъни, қимматини улуғлаш тушунчаларини ўзида акс эттириб, қалбимиз, ҳаётимиздан муҳим ўрин олган. Нафақат биз балки, дунё халқлари учун қутлуғ бўлган бу кунларда Сиз азизларга мустаҳкам соғлиқ, дастурхонингизга қут-барака, оилавий бахт, фаровонлик, ҳар бир эзгу ишларингизда муваффақиятлар, юртимизга тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламан.
Ҳурмат билан, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев