21 Май 2023 йил 2347

Тошкент шаҳар ИИББда ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни бўлиб ўтди

Ҳар йили 21 май куни Ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни нишонланади. Шу куни миллий ва маданий қадриятларни сақлаш ҳамда тарқатишда иштирок этаётган барча ходимларни табриклаш одат тусига кирган. Мазкур кунда кутубхоналар тарихи, китобхонлик, кутубхоначи касбига бағишланган тантанали тадбирлар, турли танлов ва кўргазмалар ўтказилади.

Ходимларнинг маънавиятини юксалтириш ҳамда маданий-маърифий тарбиялаш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ҳам кутубхона очилган бўлиб, у ерда нафақат ихтисослаштирилган адабиётлар, балки бадиий адабиётлар ҳам мавжуд. Шу кунларда кутубхонага пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 255-умумтаълим мактаби ўқувчилари, бош бошқарманинг соҳавий хизмат ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ҳам ташриф буюришди. Экскурсия давомида ташриф буюрганлар кутубхонанинг ташкил топиши, фаолияти ва у ерда сақланаётган китоб ҳамда адабиётлар билан танишдилар. Илм хазинасининг эшиклари китобхонлар учун доимо очиқ.

Барча янгиликлар

Text to speech