26 Январ 2026 йил 1486

Ҳар бир фуқаро муаммоси эътибор марказида

Ваколатли масъуллар томонидан фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларни қийнаётган саволларига жавоб топиш, муаммоларини қонун доирасида ҳал қилиш давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётгани ўз натижакорлигини кўрсатмоқда. Хусусан, пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти томонидан ўтказиб келинаётган сайёр ҳамда шахсий қабуллари бу борада пойтахт аҳолиси ўртасида йиғилиб қолган кўплаб масалалар, муаммолар, чунончи ички ишлар идоралари фаолияти билан боғлиқ жараёнларда вужудга келган муаммоларга ечим топилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг навбатдаги қабулида юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатчилар келтирган важларни жойида синчиклаб ўрганиш давомида уларнинг аксарияти қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. Шунингдек, келтирилган далиллар атрофлича ўрганиш талаб қилинган мурожаатларнинг аксарияти бўйича ижро муддатлари қўшимча белгиланиб, қатъий назоратга олинди. Текширувларнинг малакали, қонун доирасида ҳамда адолатли олиб борилиши бўйича тегишли топшириқлар берилиб, натижаларидан мурожаатчиларни ёзма хабардор қилиш кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир фуқаронинг мурожаатлари эътибор билан тингланиб, кўтарилган масалаларга - гоҳи ижтимоий-маиший, тиббий мавзуларда ҳам бўлишига қаралмай унинг ечимига жиддий ёндашилаётгани, масъул идора ва ташкилотлар билан боғланиб ҳал этилаётгани пойтахт аҳлининг қабулларга бўлган ишончи ва муносабатини ижобий томонга ўзгартираётгани шубҳасиз.

Барча янгиликлар

Text to speech