Жорий йилдан бошлаб аҳолига қулайлик яратиш ҳамда совуқ об-ҳаво шароитида узоқ масофа босиб келишларини олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг шахсий қабули қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Жорий йилнинг 1 февраль (якшанба) куни соат 10.00 — 14.00га қадар Тошкент шаҳри аҳолиси учун ИИВ ҳузуридаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3 уй) ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар аҳолиси учун ҳудудий Ички ишлар органлари биносидан онлайн шаклда, шу куни соат 14.00 дан 22.00 га қадар видеоконференц алоқа орқали ташкил этилади.
———
Шу билан бирга жорий йилнинг 1 февраль (якшанба) куни ҳудудий Ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий қабуллари соат 10.00дан бошлаб қуйида белгиланган манзилларда ташкил этилади.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Равшан Султанходжаевнинг шахсий қабули ИИВ ҳузуридаги «ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3 уй) ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековнинг шахсий қабули Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ биносида ўтказилади (Манзил: Нукус шаҳар, А.Темур кўчаси,129-а уй).
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси полковник Абдувосит Абдуразаковнинг шахсий қабули вилоят ИИББ биносида ўтказилади (Манзил: Нурафшон шаҳар, Янгиобод кўчаси, 71-уй).
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Фаррух Ҳайдаровнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Гулистон шаҳар, И.Каримов кўчаси, 1-уй).
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодировнинг шахсий қабули ИИВ Жиззах академик лицейида ўтказилади (Манзил: Жиззах шаҳар, Сайил жойи маҳалласи, Ш.Бобоев кўчаси, 14-уй).
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Тохир Ариповнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси, 89-уй).
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Азат Тасбаевнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Навоий шаҳар, А.Навоий кўчаси 7-уй).
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсуновнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси, 10-уй).
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Аюбхон Рахматуллаевнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 13-уй).
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Наманган шаҳар, Н.Намангоний кўчаси, 16-уй).
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг шахсий қабули вилоят ИИБ биносида ўтказилади (Манзил: Андижон шаҳар, А.Навоий шох кўчаси, 26-уй).
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоиловнинг шахсий қабули вилоят ИИБда ўтказилади (Манзил: Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 47-уй).
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаиловнинг шахсий қабули вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ўтказилади (Манзил: Термиз шаҳар, “Юлдуз” маҳалласи, Ибн Сино кўчаси, 56-уй).
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдумажид Шермухамедовнинг шахсий қабули вилоят ИИБда ўтказилади (Манзил: Урганч шаҳри, Аль-Хоразмий кўчаси 25-уй)