Мана 2025 йил ҳам якунига етиб, жойларда йил давомида Юртбошимизнинг фармон-қарорлари, Ички ишлар вазирлиги, шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан қабул қилинган тинчлик-осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари ноқонуний айланмаси, кибермаконда содир этилаётган кибержиноятларга қарши кураш ҳамда қатор кенг қамровли профилактик тадбирларнинг самарали ижросини таъминлаш борасидаги буйруқ, фармойишлари бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинмоқда. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБда ҳам соҳавий хизматлар томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Амалга оширилган ишлар қаторида йўл қўйилган камчиликлар шахсий таркиб ўртасида кенг муҳокама қилиниб, 2026 йилда қилинадиган устувор вазифалар белгилаб олинди. Тадбир сўнгида йил давомида хизмат фаолиятида ижобий натижаларга эришган, хизмат интизоми, вазифаларига сидқидилдан ёндашган, ҳамкасбларига ибрат бўлган қирққа яқин ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.