6 Феврал 2023 йил 713

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида Aлишер Навоий таваллудига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди

Буюк шоир ва мутафаккир Aлишер Навоий таваллуди арафасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси марказий аппаратида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи Маъмура Зоҳидова “Aлишер Навоий ижодида ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари” мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек тадбирда халқимиз томонидан улуғ аждодимизнинг хотирасини асрлар давомида эъзозланиб келиши ҳам алоҳида таъкидланди. Мамлакатимизда Тошкент шаҳридаги оммавий кутубхона, шаҳар ва қишлоқларидаги кўчалар, театрлар, боғлар Навоийнинг номи билан аталган, дунёнинг кўплаб шаҳарларида унинг шарафига ҳайкаллар ўрнатилган.

Тадбир концерт дастурига уланиб, шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг иқтидорли ходимлари бадиий чиқиш қилишди.

Барча янгиликлар

Text to speech