13 Май 2025 йил 745

Ғалаба дебочаси муборак!

Жисмоний машқлар, спорт ўйинлари, баданни чиниқтириш билан шуғулланиш организмнинг физиологик, биологик жараёнларини фаоллаштириб, кишида хуш кайфият, ишчанлик қобилиятини оширади. Айниқса, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг касб тайёргарлиги қаторида жисмоний тайёргарлиги муҳим аҳамиятга эга. Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда бу борада қатор спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Шу мақсадда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ХХХIV-Спартакиада дастурига киритилган футбол мусобақасига старт берилди. Мусобақада жами 15 та жамоа қуръа ташлаш йўли билан 4 гуруҳга бўлинди. Ўйинлар жадвалига кўра, кеча Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли ва шиддатли кечган ғолиблик учун курашда пойтахт ИИББ жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунга жамоанинг якдиллик билан ўзаро мувофиқлаштирилган хатти-ҳаракатлари боис эришилди. Тошкент шаҳар ИИББ футбол терма жамоасини илк ғалаба билан қутлаб, кейинги мусобақаларда ҳам ғолибликни қўлдан бермасликни тилаб қоламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech