19 Noyabr 2022 Yil 592

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш бўйича эълон

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига 2023/2024-ўқув йил учун ўқишга ҳужжат топшириш истагида бўлган, Тошкент шаҳрида доимий яшаб келаётган, ўн еттидан кичик (қабул йилида ўн етти ёшга тўладиганлар) ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан, йигирма беш ёшдаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал маълумотга эга фуқаролар 2022 йилнинг 15 ноябрь кунидан 2023 йилнинг 15 февраль кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига мурожаат этишлари мумкин.

Бунда, эркак номзоднинг бўйи 165 сантиметрдан, аёл номзоднинг бўйи
160 сантиметрдан паст бўлмаслиги талаб этилади.

Академияда ўқиш муддати уч йил бўлиб, ички ишлар органларининг қуйидаги мутахассисларни тайёрлаб беради:

- Тергов фаолияти;

- Тезкор-қидирув фаолияти;

- Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;

- Эксперт-криминалистика фаолияти;

- Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти;

- Пробация фаолияти;

- Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш фаолияти;

- Ташкилий-штаб йўналишлари бўйича.

Ўқишни тамомлаган курсантларга юрист малакаси ва лейтенант махсус унвонлари берилади.

Академияга ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилиб, у ўз ичига дастлабки танлов, махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбатни олади.

Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.

Дастлабки танлов ўз ичига ҳужжатларни тўплаш, ўрганиш ва тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнларини олиб, ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Махсус касбий танлов ўз ичига ҳужжатларни ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, психофизиологик ўрганиш, ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш жараёнларини олиб, Академияда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўз ичига ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, адабиёт, маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси фанларидан номзодларнинг билимини баҳолаш жараёнларини олиб, академияда қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.

 

ЭСЛАТМА: Академиянинг кундузги таълим шаклига ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган фуқаролар умумий квотанинг ўн фоизи бўйича қабул қилинади!!!!!!

 

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Сайид Барака кўчаси, 7-уй. 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech