24 Март 2026 йил 19

Шайхонтоҳур туманида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Магистратураси тингловчилари ва Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Шайхонтоҳур туманида жойлашган Республика ихтисослаштирилган рассомчилик мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар билан “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, киберхавфсизлик ва гиёҳвандликка қарши курашиш” мавзусида учрашув ўтказилди. Унда ёшларга гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, кибермаданият қоидалари тушунтирилди. Учрашув давомида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech