Юнусобод туман 3-сектор раҳбари қарамоғидаги ёшлар муаммосини ўрганди
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, барча тоифадаги раҳбарлар ўзига бириктирилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг муаммосини ҳал этишга индивидуал равишда ёндашмоқда. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Юнусобод тумани 3-сектор раҳбари туман ИИО ФМБ бошлиғи Абдумажид Шермухамедов қарамоғидаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 38 нафар ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди. Мазкур мулоқот давомида уларнинг муаммоларини ҳал қилиш чоралари кўрилди. Хусусан, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорлик қилишлари учун субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш, бандлигини таъминлаш, соғлиғини яхшилаш каби ишлар амалга ошириладиган бўлди. Жумладан учрашув давомида 10 нафарининг мурожаатлари жойида ҳал қилинди ҳамда 8 нафар ёшнинг мурожаатларини ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан фаол иштирок этиб келаётган ёшларга эсдалик совғалари ва ташаккурнома топширилди.