9 Июн 2023 йил 663

Юнусобод тумани 3-сектор томонидан эҳтиёжманд аҳолига ғамхўрлик кўрсатилди

Юнусобод тумани 3-сектор ишчи гуруҳи маҳаллалардаги кекса, ногирон, ҳимояга муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш йўли билан кўпчиликнинг дуосига сазовор бўлаяпти.
Яқинда Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Абдумажид Шермухамедов туман Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими мутахассислари билан биргаликда Шахристон маҳалласида яшовчи 53 ёшли Махбуба А. хонадонида бўлди. 1-гуруҳ ногирон бўлган фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, Ҳусниобод маҳалласида истиқомат қилувчи 89 ёшли Джаудат отага ва Ғайратий маҳалласи фуқароси 66 ёшли Гулчеҳра И.га ҳам замонавий ногиронлик аравачалари топширилди.
Адолат маҳалласида ҳам бир нафар фуқаро Надежда И. ҳолидан хабар олиниб, қўлтиқтаёқ билан таъминланди.

Барча янгиликлар

Text to speech