6 Феврал 2023 йил 801

Ёшларни гиёҳванд моддалардан узоқроқ тутинг

Пойтахтимизда ёшлар ўртасида гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги давом этмоқда. Ойлик доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим муассасалари, маҳаллалар, жамоат жойларида суҳбатлар, учрашув ва семинарлар ўтказмоқда. Куни кеча тезкор-қидирув хизмати ходимлари ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ инспектор-психологлари билан биргаликда бир қатор таълим муассасаларида бўлиб, ўқувчиларга бу борада тушунтириш ишларини олиб боришди, шунингдек гиёҳвандлик воситаларининг инсон организмига зарари, психотроп ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласида иштирок этишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида сўзлаб бердилар. Ўсмирларга мавжуд муаммо ва уни бартараф этиш йўллари ҳақида маълумотлари бўлган флаерлар ва эслатмалар тарқатилди.

Шунингдек, гиёҳвандликнинг зарарли оқибатларини тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари давом эттирилиб, ИИББ ЙПХ инспекторлари ва тезкор вакиллар, Мирзо Улуғбек туманидаги 2-сонли автопарк ходимлари билан учрашишди. Ходимларга ҳайдовчиларга гиёҳвандлик воситалари таъсирида транспорт воситаларини бошқариш ортидан келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар, транспорт воситасида тақиқланган моддалар, хусусан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаш, ташиш каби ҳаракатларнинг қонунга зидлиги ва ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech