7 Феврал 2023 йил 771

Ёшлар ўртасида гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши курашишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Биз ёшларни эртанги кунга интиладиган, билимни идрок этишга интилувчи, спортга шайдо, ўз олдига катта мақсадлар қўйган авлод сифатида биламиз.

Бироқ, ёшлар орасида зарарли иллат – гиёҳвандликка берилиб кетганлар ҳам борлиги ачинарли ҳолат. Мамлакатимизда ёшларни гиёҳвандликдан асраш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ёшлар ўртасида наркотик моддалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги айтилганларга мисол бўла олади.

Жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан ташкиллаштирилган ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг тарқалишига қарши курашишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Маърузачилар нега гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслик кераклиги, аянчли оқибатларга олиб келадиган моддаларнинг ноқонуний айланиши қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ҳақида гапириб беришди. “Гиёҳвандликка ружу қўйган” тенгдошларининг тақдири қандай кечгани ҳақида мисоллар келтирилди, гиёҳвандлик воситаларини сотиш, сақлаш ёки контрабанда қилиш учун узоқ муддатга ҳукм қилинган шахслар ҳақида сўзлаб берилди.

Тадбирда иштирокчилар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволлар билан мурожаат қилишди.

Барча янгиликлар

Text to speech