17 Март 2023 йил 771

Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари ёшларни спортга жалб этмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғининг ташаббуси билан учинчи сектор ҳудудида яшовчи ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Спорт тадбири “Менинг маҳалламда жиноятга ўрин йўқ” шиори остида ўтказилди. Мусобақалар спортнинг волейбол, шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилди. Мусобақалар ғолиблик учун муросасиз кураш руҳида ўтди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ҳамда фаол иштирокчилари туман ИИО ФМБ раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech