29 Май 2023 йил 1073

Яшнабод туманида навбатдаги сайёр суд бўлиб ўтди

Куни кеча Яшнабод тумани прокуратураси маърифат залида 42 нафар назоратдаги шахслар учун сайёр суд ташкил этилди.

Унда туман ИИБ пробация бўлими ҳисобида турган 15 нафар назорат остидаги шахс мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда жазо ўтаб келгани, яшаш жойида маҳалладаги жамоат ишларида фаол қатнашгани учун маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ижобий тавсифланди. Қолаверса, уларнинг содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, тузалиш йўлига киргани сабабли жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Тадбир давомида жазодан озод этилган шахслар сўзга чиқиб, ишонч ва берилган имконият учун миннатдорлик билдирдилар ва келгусида ҳалол меҳнат қилишга, жиноят кўчасидан узоқ юришга ваъда бердилар.

Барча янгиликлар

Text to speech