Яшнабод тумани 3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди
Куни кеча Яшнабод тумани 3-сектор раҳбарига бириктирилган ногиронлиги мавжуд, миграциядан қайтган ва профилактик ҳисобда турувчи 30 нафардан ошиқ ёшлар, уларнинг яқин қариндошлари, ота-оналари билан 3-сектор штабида учрашув ўтказилди. Тадбирда Ёшлар агентлигининг туман бўлими ҳамда МФЙ ёшлар етакчилари ҳам қатнашди. Учрашув давомида иштирокчиларнинг қизиқиши, ҳозирда қандай меҳнат фаолияти билан бандлиги ҳамда ногиронлиги мавжуд, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг муаммолари, келгусидаги режалари ҳақида фикр алмашилди.