Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан Янгиҳаёт туманида 400 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. “Янгиҳаётни яшил маконга айлантирамиз!” шиори остида ўтган мазкур тадбирда пойтахт ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов, туман сектор раҳбарлари, туман ИИО ФМБ ходимлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар, отахонлару онахонлар ФВВ Академияси курсантлари иштирок этди.
Хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва байрам дастурхони маҳалла аҳолиси ҳамда ҳашарчиларга янада кўтаринки руҳ бағишлади. Бу каби тадбирлар пойтахтимизнинг барча туманларида давом этмоқда.