18 Март 2023 йил 640

Шайхантоҳур туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби, Тошкент шаҳрида ҳам яшил ҳудудлар майдонини оширилишини назарда тутувчи “Яшил Макон – 2023” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда. Лойиҳани амалга оширишда пойтахт ИИББ ва унинг тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Жумладан, Шайхантоҳур тумани учинчи сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда кўчат ва буталар экиш ишлари бошлаб юборилди. Шайхантоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари билан ҳамкорликда маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бормоқдалар. Ҳозирда маҳаллаларда ҳудуднинг иқлим шароитига мос 670 туп манзарали, 1106 туп мевали дарахт, 1269 туп бута ва гул кўчатлари ўтказилди. Шу билан бирга, ҳудуддаги ариқ ва кўчалар махсус техникалар ёрдамида тозаланиб, дарахтларга шакл берилди.

Бу каби тадбирлар пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech