16 Май 2023 йил 626

Янгиҳаёт туманида сайёр қабул

Фуқароларнинг муаммосини жойига чиқиб ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида барча сектор раҳбарлари жойларда сайёр қабуллар ўтказмоқда. Мана шундай қабуллардан бири Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан Янгиҳаёт туманида бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, ҳар бир мурожаатга инживидуал равишда ёндашилди.

Пойтахт ИИББ бошлиғига мурожаат қилган 69 нафар фуқаролардан 39 нафарининг мурожаати жойида ҳал этилди, 13 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 17 нафарининг мурожаатини ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берилиб, муддат белгиланди ва алоҳида назоратга олинди.
Шулардан, 14 нафар ёшларнинг мурожаати бўйича 10 нафарига олий таълим муассасаларига тўлов контрактини тўлаш учун сертефикат берилди, ўзини–ўзи банд қилиши учун 1 нафар ёшга уқалаш жиҳозлари,
1 нафарига сартарошлик анжомлари, 2 нафарига тикув машинаси берилди.

Бундан ташқари, махсус дафтарларда рўйхатда турувчи 4 нафар фуқароларга ID карта расмийлаштирилди, ижтимоий қийналган 4 нафар фуқароларга бир марталик моддий ёрдам ажратилди, 8 нафар фуқароларнинг даволаниш билан боғлиқ бўлган харажатлари қоплаб берилди. Қабул давомида сайёр суд ўтказилиб, пробация рўйхатида турувчи 9 нафар шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Бу каби қабуллар пойтахтимизнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech