Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
30-июнь – Ёшлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби орасида ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакили доцент Камолахон Юсупова маъруза қилди. У ўз нутқида, мамлакатимизда ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш ҳамда ташаббусларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.