Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг конституциям” мавзусига бағишланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вакили, профессор Аброр Худойбердиев маъруза қилди. У ўз маърузасида, Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўтказилган референдумда, мамлакатимиз фуқароларига ўз хоҳиш-иродасини ифода этиш бўйича онгли танлов қилиш имкони яратилганлигини ҳамда “Инсон – жамият – давлат” тамойили асосида янгиланган Конституцияда шахсга оид нормалар оширилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.