23 Май 2023 йил 926

Яна бир “наркограффист” фаолиятига чек қўйилди

Юнусобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ҳамда сотиш ҳолатларига чек қўйиш, шунингдек уларни турли хил сайтлар орқали реклама қилаётган шахсларни аниқлашга қаратилган профилактик тадбирлар давомида «наркограффист» қўлга олинди.
“Хасанбой” маҳалласининг профилактика инспектори Тикланиш кўчасида жойлашган бинонинг деворига гиёҳвандлик воситаларини сотувчи дўконларни тарғиб қилувчи “наркограффити”ларни чизаётган номаълум шахсни аниқлаб, қўлга олди. Аниқланишича, “наркограффист” 25 ёшли Ахтам Р. бўлиб чиқди. Ундан холислар иштирокида трафарет ва бўёқ қутиси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилди.

Барча янгиликлар

Text to speech