4 Феврал 2023 йил 1012

Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ташкил этилган ўқув курслари тўғрисида

Ўқув курсларининг навбатдаги кунида Марказ ходимлари томонидан ҳар бир бола ва уларнинг ота-оналари билан индивидуал профилактик суҳбатлар, тенгдошлари ва катталар билан муносабатларни ўрнатишга қаратилган психологик тренинглар ўтказилди.

Шу билан бирга, болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. “Баркамол авлод” болалар мактабининг малакали ўқитувчилари билан биргаликда она тили ва адабиёт, тарих, тасвирий санъат каби фанлардан тўгарак машғулотлари ўтказилди. Шунингдек, ўғил болалар ўртасида стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ташкил этилиб, қизлар тикувчилик ва бисер тикиш тўгаракларида шуғулланишди.

Барча янгиликлар

Text to speech