6 Феврал 2023 йил 883

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ўқув курслари қандай ўтказилмоқда

Болалар учун ойлик ўқув курслари доирасида “Ғалаба боғи” ва “Шон-шараф музейи”га саёҳат уюштирилди. Болалар очиқ ҳавода ўрнатилган иккинчи жаҳон уруши давридаги ҳарбий техника ва қурол-яроғлар кўргазмаси билан танишишди.

“Шон-шараф музейи”дан ўрин олган ватандошларимиз фронтда қандай жанг қилгани, қанчадан-қанча ночор инсонлар ва етим болалар республикамиз фуқаролари томонидан қабул қилингани, халқимизга хос самимийлик ва меҳмондўстликдан далолат берувчи экспонатлар ўғил-қизларда катта таассурот қолдирди,

Шундан сўнг, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида болажонлар ўзларининг ёшлари ва қизиқишларидан келиб чиқиб фойдали машғулотлар билан шуғулланишди. Қизларга рангли қоғоз ва мунчоқлардан чиройли буюмларни ясаш ўргатилган бўлса, ўғил болалар адабиёт дарсида рус шоири A.Пушкин ҳаёти ва ижодини ўргандилар.

Барча янгиликлар

Text to speech