8 Феврал 2023 йил 684

Вояга етмаганлар марказидаги тадбирлар эътибор давом этмоқда

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тарбияланувчилари билан Халқ таълими бош бошқармаси мутахассис психологлари психологик тренинг ўтказди.

Шунингдек болалар жадвал асосида дарс машғулотларини давом эттирдилар. Туман “Баркамол авлод” мактаби мутахассислари томонидан тасвирий санъат, рассомчилик дарслари ўтилди.

Куннинг иккинчи ярмида Юнусобод тумани Маданият маркази бўлими ходимлари томонидан болажонлар учун мусиқий танаффус ташкил этилди. Болалар ўзлари қизиққан чолғу асбобларини чалиб кўришди, куй-қўшиқ куйлаб вақтларини мазмунли ва қизиқарли ўтказишди. Бундай танаффус марказ болажонларида катта таассурот қолдирди.

Барча янгиликлар

Text to speech