13 Апрел 2023 йил 1523

Учтепа туманида наркотик моддаларни яшириш (“закладка”) билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан “Долзарб 15 кунлик” тезкор-профилактика чора-тадбирлари доирасида Чилонзор-13 мавзесида 33 ёшли Тимур А. тўхтатилиб холислар иштирокида ўзи ва унга тегишли бўлган Кобальт русумли автомобиль кўздан кечирилганда, унинг ёнидан ҳамда автомобилидан жами 5 дона ўрамга қадоқланган 5 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Текширув давомида ушбу гиёҳвандлик воситалари 23 ёшли Шеррух У. томонидан кейинчалик сотиш учун Темурга берилгани аниқланган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида Шеррух У. ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди. Ушбу фуқаро холислар иштирокида текширилганда, ундан 29 дона ўрамларга қадоқланган 35 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондорларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз ушбу шахсларнинг бирор нарсани яшириб, ўзларини шубҳали тутаётганига гувоҳ бўлган бўлсангиз, 71-233-71-47, 71-233-49-46, 71-206-42-54 ёки 102 рақамларига хабар беришингизни сўрайман.

Барча янгиликлар

Text to speech