17 Май 2023 йил 1889

Учтепа туманида вояга етмаган пиёда иштирокидаги ЙТҲ ҳақида маълумот

2023 йилнинг 16 май куни тахминан соат 19:00 ларда Учтепа тумани, Лутфий кўчасида, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган М.А. ишонч қоғози асосида «Матиз» русумли, давлат рақам белгиси 01 Х 992 СВ бўлган автомашинада ҳаракатланиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада пиёда, 2011 йилда туғилган мактаб ўқувчиси Э.Қ. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Унинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech