Транспорт воситасини олиб қочиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Жорий йилнинг 28 январь куни Сергели тумани ИИО ФМБга 38 ёшли Зулфия У. мурожаат қилиб, дўкон ёнида қаровсиз қолдирилган “Киа-Селтос” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини маълум қилган. Автоуловни зудлик билан топиш мақсадида, шаҳар бўйича махсус режа амалга киритилди. Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида, автомашина топилиб, гумонланувчининг шахси аниқланди. У 42 ёшли Жавлон Ш. бўлиб чиқди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган автомобиль ғаразгўйлар учун жалб қилувчи омил ҳисобланади. Транспорт воситангиздан бир неча дақиқага узоқлашишни режалаштирганингизда ҳам уни калит билан қулфлаб кетинг.