25 Январ 2023 йил 609

Тошкентнинг бир қатор туманларида қаттиқ совуқ туфайли газ вa электр таъминотида муаммолар юзага келганди

Уларни бартараф этиш учун ички ишлар органлари ҳам жалб қилинган. Хусусан, пойтахт ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Юнусобод туманида жойлашган Юнусобод деҳқон бозоридаги бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини ўрганди. Бундан ташқари ишчи гуруҳ имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 87-сонли мактабда бўлиб, электр вa иссиқлик таъминоти, болалар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан Юнусобод деҳқон бозорида нархларни сунъий равишда ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Барча янгиликлар

Text to speech