14 Феврал 2023 йил 512

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ фаолияти

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, Тошкент шаҳрида ёқилғи энергия ресурсларини ишлаб чиқаришни ошириш, улардан оқилона фойдаланишни назорат қилиш, ноқонуний фойдаланишни олдини олиш ҳамда муқобил энергетикани ривожлантириш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мазкур тадбирлар пойтахт ИИББ раҳбарлари, Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси, Тошшаҳаргазтаъминот корхонаси ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг малакали ходимлардан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ фаолияти Тошкент шаҳар ИИББнинг тезкор штаби томонидан назорат қилиниб, берилган кўрсатмаларнинг ижроси таъминланиб келинмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Яккасарой туманидаги кичик саноат зонасида жойлашган корхона ва ташкилотлар бўлди.

Кичик саноат зонаси бошқарув дирекцияси ва корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида қуёш электр панеллари ва тежамкор газ қозонларини ўрнатиш орқали энергия тежамкорлигини ошириш мумкинлиги муҳокама қилинди.

Барча янгиликлар

Text to speech