26 Май 2023 Йил 145

Тошкент шаҳар ИИББда китобхон ходимлар учун қатор тадбирлар ташкил этилди

“Манавият ойлиги” доирасида Тошкент шаҳар ИИББда китоб ярмаркаси ташкил этилди ҳамда “Зукко китобхон” кўрик-танлов ўтказилди. Тадбирлардан кўзланган мақсад пойтахт Ички ишлар органлари ходимларининг китобхонлик маданияти, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий билимини оширишдан иборат.

Китоб ярмаркасида мамлакатимиздаги йирик нашриёт ва матбаа корхоналари маҳсулотлари намойиш этилди. Китобсеварлар ҳуқуқий мавзудаги янги нашрлар, илмий-оммабоп китоблар, ўзбек адабиёти классиклари, хориж муаллифларнинг асарларини харид қилиш имконига эга бўлдилар.

Қайд этиш жоизки, бу гал китобхонлар танлови уч босқичда ўтказилди. Дастлаб ёш ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбек адабиёти классиклари ва хорижий адиблар асарларини билиш бўйича беллашди. Иккинчи босқичда иштирокчилар адиблар ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб беришди. Сўнгги босқичда ходимлар шеърият билими бўйича беллашдилар.

Барча турлар якунига кўра, Юнусобод тумани ИИО ФМБ жамоаси ғолиб бўлди, шиддатли курашда иккинчи ўринни Чилонзор тумани ИИО ФМБ китобхонлари, учинчи ўринни Олмазор тумани ИИО ФМБ вакиллари эгаллашди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech