14 Июн 2022 йил 1532

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Халқаро донорлар кунини қўллаб-қувватладилар

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари мунтазам равишда қон топшириб, донор сифатида хайрия тадбирларида иштирок этмоқдалар. Халқаро донорлар куни муносабати билан бир гуруҳ ходимлар Республика қон қуйиш марказига ташриф буюришди.
Донор бўлиш истагида келганлар, албатта тиббий кўрикдан ўтказилади. Врачлар Республика қон қуйиш марказига келган ИИББ ходимлари билан ҳам атрофлича суҳбат ўтказиб, саломатлик ҳолати, тана ҳарорати ва қон босимларини ўлчадилар ҳамда зарур қон таҳлилларини текширдилар.
Қон топширишдан сўнг, Марказ вакиллари ҳар бир донорга миннатдорчилик билдириб, тиббий амалиётда донорлик — одамларга яхшилик қилишнинг энг оддий кўриниши бўлиб, ушбу беғараз, кўнгилли ёрдам қонга эҳтиёжи бор инсонлар учун ҳақиқий кўмаклигини таъкидладилар.
Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳам инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлган қонни ихтиёрий ва беғараз топшираётган барча фуқароларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Сизнинг беғараз қон топшириш ҳақидаги қарорингиз кимнингдир ҳаётни сақлаб қолиши мумкин!

Барча янгиликлар

Text to speech