20 Май 2023 йил 505

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг навбатдаги мулоқот майдони — Бектемир тумани

Фуқароларнинг муаммосини жойига чиқиб ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида барча сектор раҳбарлари жойларда сайёр қабуллар ўтказмоқда. Ана шундай қабуллардан бири Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан Бектемир туманида бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Сайёр қабул бошида 4 нафар фуқаро ўз хизмат вазифаларини виждонан бажараётган, аҳолининг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашаётган ИИБ ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдиришди.

Тадбир давомида 40 дан ошиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва 22 нафар мурожаатчиларнинг масаласи шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қолаверса, 10 нафар фуқаронинг қилган мурожаатларини ижобий ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берилиб, ҳал этиш муддат белгиланди ва назоратга олинди. 13 та мурожаат бўйича ҳуқуқий йўналишда тушунтириш берилди.

Бу каби сайёр қабуллар пойтахтнинг барча туманларида давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech