4 Феврал 2023 йил 693

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг навбатдаги фуқаролар қабули

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов бош бошқармада фуқаролар қабулини ўтказди. Тадбирда бош бошқарманинг соҳавий хизмат раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Белгиланган режага мувофиқ “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун нормалари асосида ташкил этилган қабул жараёнларида 24 нафар фуқароларнинг муаммо, талаб ва таклифлари эшитилди.

Фуқаролар моддий таъминот ва уй-жой билан таъминлаш, бандлик ва ишга тиклаш, суриштирув ва тергов ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда ички ишлар органларига ишга кириш билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Қабул жараёнида 10 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, 10 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча текширув учун муддат зарар бўлган 4 та мурожаатнинг ижроси юзасидан муддат белгиланди ҳамда натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиш юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech