17 Феврал 2023 йил 1155

Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари ташкил этилади

Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан ҳукумат Қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Зулайхо Махкамова, Республика маънавият ва маърифат маркази маслаҳатчиси Жамила Шермухамедова, Олий Мажлис Сенати вакиллари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати раҳбарияти ва масъул ходимлари, Тошкент шаҳрининг барча туман ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспекторлари ҳамда 18 дан 30 ёшгача бўлган фаол ёшлар қатнашдилар.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Маълумки, 2023 йил 1 июндан бошлаб ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта-махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилади.

Тадбир давомида, иштирокчилар томонидан мазкур гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири - ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқиётган қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Мазкур тадбир якунида иштирокчиларга мавзуга оид видеоролик ва театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech