14 Феврал 2023 йил 653

Тирноқ олиш мосламаларини ўғрилиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Шайхантоҳур тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 3 февраль куни тунда, номаълум шахс автотураргоҳда қолдирилган “Дамас” русумли автомашинадан умумий қиймати 2.500.000 сўмлик 228 дона тирноқ олиш мосламаларини ўғирлаб кетганлиги маълум бўлган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 21 ёшли Асадбек Р. аниқланиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech