22 Май 2023 йил 612

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Тинчликпарвар Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати” мавзусига бағишланди. Тадбирда сиёсатшунос олим Камолиддин Раббимов маъруза қилди. У ўз маърузасида, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига мос келиши ҳамда фаолиятининг асосий мақсадларидан бири мамлакатимизда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни шакллантириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида шахсий таркиб эътиборига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сон Президент қарори асосида ИИВ томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини етказилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech