26 Апрел 2025 йил 1585

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Тил – миллат бойлиги” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети вакили доцент Абдишукур Шофқоров маъруза қилди. У ўз нутқида, ўзбек тили жонажон Ватанимизда яшаётган барча фуқароларимиз учун азиз ва қадрли тилга айланиши, унинг жозибадорлигини ошириш учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этишимиз зарурлигини таъкидлаб ўтди. Зеро, тил – ўзлигимизни англаш рамзи, унга бўлган ҳурмат, халқимизга, унинг бетакрор маданияти ва тарихига ҳурматдир.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech