ЭЪЛОН! Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси бакалавриятининг “Тергов фаолияти” йўналишига ўқишга қабул қилиш учун аризалар қабул қилиш бошланди
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси бакалавриятининг “Тергов фаолияти” йўналишига 2023/2024-ўқув йили учун ўқишга ҳужжат топшириш истагида бўлган шахслар 2023 йилнинг 15 май кунига қадар (соат 09:00 дан 18:00 гача) Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 7-уй) мурожаат қилишлари мумкин.
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлиши;
- ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан (муддатли ҳарбий химзатни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтганаларнинг ёши эса йигирма олтидан) катта бўлмаслиги;
- ўрта (11-синф), ўрта-махсус ва профессионал маълумотга эга бўлиши;
Танлов тўрт (дастлабки танлов, махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон (диктант) ва тест синови) босқичдан ўтказилади.
- дастлабки танлов номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш (махсус ўрганиш) ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
- махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон (диктант) ва тест синовлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилиши.