Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Таълим ва ахборот технологиялари соҳаси истиқболи” мавзусига бағишланди. Тадбирда Иқтисодиёт Ассамблеяси ва Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси раисининг ўринбосари, "Репетитор Сервис" ўқув маркази ва «Турон» устозлар академияси асосчиси, тадбиркор Рустам Нишонов маъруза қилди. У ўз маърузасида, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида кўплаб таълим лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилаётганлигини, янги шароитларда янги имкониятлар билан ишлашга қодир малакали кадрларнинг тайёрланишига эътибор қаратилаётганлигини, таълим соҳасидаги давлат сиёсати жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, миллий таълим тизимини яратилишига қаратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркибига жахон адабиёти намоёндаси Лев Толстойнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг бутун дунёга машҳур “Уруш ва тинчлик” романи ҳақида видеолавҳа намойиш этилди.