7 Феврал 2023 йил 863

Такси ҳайдовчисидан алдов йўли билан пул олган шахс қўлга олинди

29-январ куни Юнусобод тумани ИИОФМБга такси ҳайдовчиси мурожаат қилиб, автомашинасига мижоз сифатида ўтирган шахс онасига гулдаста олиб бериш учун йўлда 700 минг сўм сўраганини, уйга етиб боргач, пулни қайтариб беришни ваъда қилганини айтади. Ишонувчан ҳайдовчи пулни йўловчига берган, йўловчи еса ҳайдовчининг чалғиганидан фойдаланиб, воқеа жойидан яширинган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида алдов йўли билан пулни қўлга киритган шахс 27 ёшли Aбдуҳамид Х. эканлиги аниқланди ва қўлга олинди. Тергов ишлари давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech