22 Май 2023 Йил 132

Сайёр суд давомида тузалиш йўлидагилар озод қилинди

Кечиримлилик халқимизга хос олижаноб фазилатлардан саналади. Яқинда Чилонзор туманининг “1-Қатортол” маҳалла фуқаролар йиғини биноcида ташкил этилган сайёр суд йиғини ҳам сўзимиз исботидир. Бинобарин, суд мажлисида илгари содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ҳамда жазони ўташ давридаги намунали хулқи учун пробация назоратидаги 12 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, жазодан муддатидан илгари шартли озод этилди.
Шундай сайёр суд Юнусобод тумани "Анорзор" маҳалласида ҳам бўлиб ўтди. Юнусобод тумани ИИО ФМБ пробация бўлими ҳисобида турган 17 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси асосида ўталмай қолган жазо муддатидан шартли равишда озод қилинди.
Сайёр суд давомида туман ИИО ФМБ Пробация бўлимининг масъул ходимлари фирибгарлик, ўғрилик жиноятларининг олдини олиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб боришди. Жазо муддатини ўтаб қайтган шахслар эса такроран жиноятга қўл урмаслиги кераклиги, акс ҳолда жавобгарлик бундан ҳам оғирроқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech