30 Январ 2023 йил 560

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспекторининг ҳаракатидан норозилик билдирган Усманов Шохжахоннинг видеомурожаати тарқалди. Мурожаатда Ш.Усманов 2022 йилнинг декабрь ойида ўзи иштирокидаги ЙТҲ бўйича текширув бир томонлама олиб борилганлигини ва унинг важлари тўлиқ текширилмасдан ҳужжатлар судга юборилганлигини маълум қилган

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

2022 йилнинг 27 декабрь куни тахминан соат 22.30 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида 1988 йилда туғилган Ш.Усманов бошқарувидаги "Nexia-3" русумли давлат рақами 01 898 ТЕА бўлган автоулов ва 1987 йилда туғилган В.И. бошқарувидаги "Spark" русумли давлат рақами 01 B 543 YA бўлган автоулов ўзаро тўқнашган. Йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори сержант Ш.Ғофуров томонидан расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида “Судга оид транспорт изшунослик экспертизаси” тайинланиб, уни ўтказиш Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЭКБ бўлимига топширилган.

2023 йил 04 январдаги 9-сонли экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи Ш.Усманов бошқарувидаги “Nexia-3” русумли давлат рақами 01 898 ТЕА бўлган автоуловининг олди чап қисми, ҳайдовчи В.И. бошқарувидаги "Spark " русумли давлат рақами 01 B 543 YA бўлган автоуловининг орқа ўнг қисмига теккан.

Автоуловларни кўздан кечириш ва экспертиза тадқиқотларини ўтказиш жараёнида, Ш.Усманов ўз видео мурожаатида айтиб ўтган “Nexia-3” русумли автоуловининг олд ўнг қанот қисмини “Spark" русумли автоулови шикастлаб унинг йўлига чиққанлиги ўз тасдиғини топмаган.

Фуқаро Ш.Усмановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЙТҲ бўйича тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судига юборилган.

Барча янгиликлар

Text to speech