15 Январь 2023 Yil 95

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда аёл кишининг ИИО ходимига қаршилик кўтсатаётганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 12 январ куни тахминан соат 18.00 ларда 2003 йилда туғилган Самарқанд вилоятида яшовчи Ш.А., Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасида йўлнинг қатнов қисмида 2 нафар вояга етмаган фарзандларидан фойдаланиб тиланчилик қилган. Шу ҳудудда хизмат олиб борувчи ИИО ходими унга тиланчилик билан шиғулланмаслигини ва йўлнинг қатнов қисмидан четга ўтиши кераклигини айтганида Ш.А. ИИО ходими билан гап талашиб урушиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланишича Ш.А. муқаддам 11 маротаба тиланчилик қилгани учун ИИО ходимлари томонидан огоҳлантирилган. Бундан ташқари, Ш.А. икки нафар вояга етмаган (кичиги 8 ойлик) фарзандидан фойдаланиб, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига ҳалақит қилиб тиланчилик билан шуғулланган.
Sh.A.ning вояга етмаган фарзандлари борлиги, улардан бир нафари эмизикли гўдак эканлигини инобатга олиб унга огоҳлантириш берилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech