10 Январ 2023 йил 801

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ ҳудудидаги савдо растаси қаторидаги соябонлар қулаб тушганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 10 январь куни Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ ҳудудидаги 3-4 айвонлар ён томони ва 5-6 айвонлар орқа томонида йўлакларда ўрнатилган соябонлар (навес) қор қалин ёғганлиги сабабли, оғирликни кўтара олмай эгилиб тушган. Шу ҳудуддаги фуқаролар ва тадбиркорлар уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация қилинди. Ушбу савдо дўконлари бозор маъмурияти билан ҳамкорликда вақтинчалик ёпилди. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳурматли фуқаролар! Қор қалин ёғганлиги сабабли мустаҳкам бўлмаган тўсинлар, соябонлар ва бошқа мосламалар остида юрмаслигингизни сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech