9 Феврал 2023 йил 1347

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари томонидан фуқаро олиб кетилаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 5 февраль куни 2004 йилда туғилган Ж.М. Шайхонтоҳур туманидаги “Малика” савдо мажмуаси олдида ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга қаршилик кўрсатган. Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирган. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан Ж.М.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Барча янгиликлар

Text to speech